0

"Биз охирги нуқтага яқинлашмоқдамиз"

Охирги беш йил ичида глобал ҳарорат рекорд даражага етиши айтилмоқда.

"Биз охирги нуқтага яқинлашмоқдамиз"

 

2024 йилда ўртача ҳароратнинг юқори даражага кўтарилиши бутун дунё учун хавотирли сигналга айланди. Бироқ, шунга қарамасдан мамлакатлар бунга қарши ҳеч қандай чора кўрмаяпти.

 

Эксетер университети олими Гейл Уайтманнинг сўзларига кўра, инсоният жуда ҳам хотиржамликка берилган.

 

"Одамлар кўряпсизми? Биз охирги нуқтага яқинлашмоқдамиз. Ҳаётимизда бўлаётган бу ўзгаришларга қарши жиддий чора кўришимиз лозим", - деган тадқиқотчи.

 

У Бразилияда бўлиб ўтадиган навбатдаги БМТнинг иқлим бўйича йирик саммитида кўплаб олимлар ва экологлар бу борада ўз фикрларини билдиришига ишонч билдирди.

 

Коперник иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича Европа хизмати маълумотларига кўра, 2024 йил 1850 йилдан буён дунёдаги энг иссиқ йил бўлди, ўртача йиллик ҳарорат биринчи марта меёрдан ошиб кетди. БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларида айтилишича, келгуси беш йил ичида глобал ҳарорат рекорд даражага етиши мумкин. Бунга иссиқхона газлари ва океан оқимларининг ўзгариши сабаб қилиб келтирилган. Бу ҳодиса нафақат сайёрадаги ўртача ҳароратга, балки ёғингарчиликка ҳам таъсир қилади. Мазкур ўзгартириш жараёни 2023 йилнинг ёзида бошланган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

"Биз охирги нуқтага яқинлашмоқдамиз"