Жаҳон

Японияда қамоқ қашшоқликдан қутулиш йўлига айланди

Кекса ва ёлғиз аёллар қамоқхонага тушишга уринмоқда.

Японияда қамоқ қашшоқликдан қутулиш йўлига айланди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълумотларига кўра, Японияда 65 ёшдан ошганларнинг 20 фоизи қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди.

 

Ёлғиз аёллар учун қамоқдаги қарилик озодликда очликда яшашдан кўра жозибали истиқболга айланмоқда. Маҳбуслар озиқ-овқат, шифокорлардан бепул тиббий ёрдам олишади, мунтазам равишда бир-бирлари билан мулоқот қилишади ва лекин ташқарида уларнинг дўстлари ва қариндошлари йўқ. Жазо муддатини ўтаб бўлган аёллар озодликка чиққач, қамоқхонага қайтиш учун яна жиноят содир этишмоқда.

 

Точиги аёллар колонияси ходимлари ўзларининг қамоқхонаси кўпроқ қариялар уйига ўхшашлигини тан олишади. Улар нафақахўрларни боқишлари, тиббий ёрдам кўрсатишлари, ювинишлари ва тагликларини алмаштиришларида ёрдам беришлари керак.

 

“Ҳатто бу ерда абадий яшаш учун ойига 130-190 доллар тўлашга тайёр эканликларини айтадиган одамлар ҳам бор”, дейди Точиги қамоқхонаси ходими Такаёши Ширанага.

 

Маҳбуслар қамоқхонада озодликдаги аҳволига қараганда анча яхши эканликларини тан олишади, чунки у ерда ҳеч ким уларга ёрдам бермайди. Пул етишмаслиги туфайли улар очликдан ва совуқда яшашга мажбур бўлишади. Қамоқхона ходимлари ва маҳаллий ҳокимият органлари муаммони ёлғиз нафақахўрларга молиявий ёрдам кўрсатиш ва уй-жой учун субсидиялар бериш орқали ҳал қилиш мумкин деб ҳисоблашади.

 

Комила Одилова тайёрлади

 

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"