Спорт

Омадсиз дебютлар

Улар орасида бир қатор машҳур футболчилар бор.

Омадсиз дебютлар

 

 

Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида “Манчестер Сити” бироз омадсиз иштирок этмоқда. Жамоа чемпионликка даъвогарлар қаторида эмас. "Челси" билан учрашув ижобий натижа билан якунланган бўлсада, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг жамоадаги дебюти ҳақида кўплаб мулоҳазалар билдирилмоқда. Мухлислар унинг биринчи ўйини омадсизроқ бўлгани ҳақида ҳам гапиришмоқда. Биз бугун Премьер-лига тарихидаги бунданда даҳшатли дебютлар бўлганини эслаб ўтамиз.

 

Жоау Феликс - "Челси"

 

Ўша пайтдаги 23 ёшли футболчи АПЛнинг 7-турида "Фулҳем" билан қолдирилган ўйинда (1:2) "Челси"нинг асосий таркибида майдонга тушган. Жоау Феликс ҳеч қандай ижобий ҳаракат қила олмади. Шунингдек, қўполлиги учун 58-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этади. Португалиялик футболчи 2014 йилдан бери АПЛда дебют ўйинида қизил карточка олган биринчи футболчи бўлди. Бу Феликсдан кутилган дебют эмас эди, унинг ижараси учун "Челси" "Атлетико"га 11 миллион евро тўлаган, аммо клуб бош мураббийи Грем Поттер футболчини қўллаб-қувватлаган.

 

Саул Нигес – "Челси"

 

Саулнинг "Челси"даги биринчи ўйини унинг Лондонда қисқа муддат қолишига туртки бўлган. 2021 йил кузида “Атлетико Мадрид”дан ижарага олинган испаниялик футболчи “Астон Вилла”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушганди. Бироқ, у шунчалик ёмон ўйин кўрсатадики, натижада бош мураббий Томас Тухел уни танаффусда заҳирага олишга мажбур бўлади. Саул "Челси" либосида илк бор майдонга тушганидан кейин мухлислар унинг ўйинини жуда ёмон баҳолашди. Охир-оқибат Нигес "Атлетико"га қайтарилади.

 

Патрис Эвра - "Манчестер Юнайтед"

 

Франциялик футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида унинг омадсиз дебютини эслайдиганлар кам топилади. Шундан сўнг, Эвра тезда ўзини Премьер-лигадаги энг барқарор ўйинчилардан бири сифатида кўрсатди ва "Олд Траффорд"даги саккиз йиллик фаолияти давомида би қатор совринларни қўлга киритди. Унинг дебютидан кейин бундай натижани олдиндан айтиш жуда қийин эди. Эвра ўзининг биринчи ўйинида, "Манчестер Сити"га қарши дербида омадсиз ўйин кўрсатади. Бироқ, Эвра шубҳали дебютдан кейин, Премьер-лигага тезда мослашди.

 

Лоран Коселни - "Арсенал"

 

"Арсенал"нинг яна бир дебютанти биринчи ўйинданоқ майдондан четлатилади. Коселни "Канонирлар"нинг 2010/2011 йилги мавсумда "Ливерпул"га қарши ўйинида майдонга тушади. Франциялик футболчи иккита сариқ карточка олиб, 90+5-дақиқада майдондан четлатилади. Бундан ташқари, у иккала огоҳлантиришни ҳам асосий вақтдан кейин олади. Унинг бахтига учрашув дуранг билан якунланади.

 

Тиаго Силва – "Челси"

 

"ПСЖ"нинг ишончли ҳимоячиси, Бразилия терма жамоасининг асосий футболчиси Тиаго Силва 2020 йилда Англияга келади. Бироқ, у "Челси"даги дебютига мутлақо тайёр эмас эди. "Вест Бромвич" билан АПЛдаги биринчи ўйинида бразилиялик муваффақиятсизликка учрайди: танаффусга қадар "кўклар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишади. Кейинчалик "Челси" иккинчи бўлимда учта гол билан жавоб қайтариб, мағлубиятдан қутулиб қолади. Ҳисоб 2:3 бўлиб турганида Силва алмаштирилади. Ўшандан кейин у ўзининг энг кучли томонларини кўрсатди ва мавсум якунида "Челси" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Омадсиз дебютлар | Zamon.uz