Ўзбекистон

Қирғизистон янги давлат мадҳиясини танламоқда

Бу бўйича республикада танлов эълон қилинган.

Қирғизистон янги давлат мадҳиясини танламоқда

Ҳукумат ҳозирги мадҳияни эскирган, ижро этиш қийин ва замонавий руҳга мос эмас деб ҳисобламоқда.

 

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги мадҳиянинг янги матни ва мусиқаси учун танлов эълон қилди. Янги мадҳиянинг мамлакатнинг тарихий мероси, маданий анъаналари ва миллий бирдамлигини яхшироқ акс эттириши мақсад қилинган.

 

Лойиҳалар тантанаворлик, ватанпарварлик, осон қабул қилиниши ва қирғиз адабий тили меъёрларига мослиги каби мезонлар асосида баҳоланади.

 

Танловни парламент депутатлари, расмийлар, ёзувчилар, бастакорлар ва маданият арбобларидан иборат комиссия кўриб чиқади. Агар муносиб вариантлар топилмаса, танлов бекор қилиниши мумкин.

 

Мадҳияни ўзгартириш ғояси 2024 йил октябрь ойида пайдо бўлди. Ўшанда парламент спикери Нурланбек Тургунбек янги байроқ қабул қилингани сабабли мамлакатга янги мадҳияга ҳам эҳтиёж борлигини билдирган эди. Президент Садир Жапаров ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бунинг ҳеч қандай муаммоси йўқлигини таъкидлади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.