Сирдарёда Nexia-3 юк машинаси билан тўқнашди
Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маълумот берди.

Ҳодиса бугун, 13 март куни соат 10:00 лар атрофида Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлда юз берган. Унда Nexia-3 ҳамда чиқинди ташишга мўлжалланган Isuzu русумли махсус транспорт воситаси ўзаро тўқнашиб кетган.
Айни вақтда ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.







