Қаршида босқинчилик қилган гуруҳ ушланди
Улар ўзганинг уйига кириб, пулларини олиб кетган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида босқинчилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
Қайд этилишича, тумандаги Алишер Навоий маҳалласидаги хонадонларнинг бирига тонгги соат 04:00 ларда 3 нафар ниқоб кийган номаълум шахслар девор орқали кириб, уй эгаси, турмуш ўртоғи ва ўғлига тан жароҳати етказган. Жиноий гуруҳ улардан пул талаб қилиб, уйдаги шкафда бўлган тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тадбирлар натижасида гумонланувчилар Nexia-2 автомашинасида давлат рақамисиз ҳодиса жойида ҳаракатлангани маълум бўлган.
Ҳозирда 3 нафар гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







