Сизда заррача бўлса ҳам кибр борми?

Аллоҳнинг олдидаги тавозеингиз бандалар олдида амалий тавозега айланмаса, билингки сизнинг тавозеингизда камчилик бор.

Сизда заррача бўлса ҳам кибр борми?

Кўпчиликдан: “Сиз мутакаббирмисиз?”, дея сўрасангиз, улар дарҳол “Йўқ” деб жавоб берадилар. Шундай бўлса-да, сизга бир нечта саволлар билан мурожаат қиламиз. Агарда сиз саволимизга “Ҳа” деб жавоб берсангиз, сизда махфий кибр мавжуддир. Устоз Аҳмад Шуқайрий “Ëшлик хотиралари” китобида бир қанча саволларни зикр қилган, сиз бу саволларга очиқ-ойдин жавоб беринг:

 

– Бирор киши тарафидан танқидга дуч келсангиз, аччиқланасизми ёки ўзингизни ноқулай ҳис қиласизми, ё бўлмаса тезлик билан бирорта чора топиб, уни ўзингиздан йироқ қилиш пайига тушасизми?

 

– Агар бирор кишининг гапи сизга ёқмаса, унинг гапини бўласизми?

 

– Сиз ўзингиздан юқорироқ мансабда бўлган кишининг қаршисида турганингизда безовталик ёки хавфсираш сезасизми?

 

– Одамларнинг олдида ўз фикрингизни билдириш олдидан сизда “менинг фикримни қабул қилмасалар-чи?” деган қўрқув пайдо бўладими?

 

– Қулоқ солишингиздан кўра гапиришингиз кўпми?

 

– Бошлиғингизга бўлган муомалангиз билан ўзингиздан қуйи мартабадаги кишилар орасида бўладиган муомалангиз ўртасида фарқ борми? Сиз одамларга бир хилда эмас, аксинча, уларнинг мансабидан келиб чиқиб муомала қиласизми?

 

– Бирор йиғинда кимдир сиз билан тортишиб қолса, бу шахсий ишингиз эканини рўкач қиласизми?

 

– Одамлар сизни қўллаб-қувватламаса ва сизнинг қарашларингизга қўшилмаса, асабингиз таранглашиб, аччиғингиз чиқадими?

 

– Мақтов сўзларни эшитишга ишқибозмисиз ва одамлар сизни мақташлари учун бор куч-ғайратингизни сарфлайсизми?

 

– Ўзингизни бошқалар билан солиштириб турасизми? Ўзингиздан қуйироқ кишилар билан бирга бўлганингизда яйраб кетасизми? Гапи сиздан ўткирроқ киши билан муомала қилганингизда асабийлик ҳолатини ҳис қиласизми?

 

– Азиз китобхон! Сиз ҳам ушбу имтиҳондан йиқилганлар сафида бўлсангиз, ҳеч ажабланманг. Чунки кўпчилик бу имтиҳондан йиқилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалбида заррача кибри бор киши жаннатга кирмайди”деган ҳадиси шарифлари айни ҳақиқатдир.

 

Шу ўринда муҳим бир савол туғилади: қандай қилиб тавозели бўламиз? Бу саволга қисқача: юқоридаги саволларни тескарисига ўгирсак тавозели бўлмоқликка эришамиз, дея жавоб бериш мумкин.

 

– Одамларнинг гапларини бўлманг, аксинча, жим туриб уларга қулоқ солинг.

 

– Кўпроқ эшитинг ва камроқ гапиринг.

 

– Одамларни табақаларга ажратиб муомала қилманг.

 

– Одамлардан мақтов эшитиш учун эмас, Аллоҳнинг ризоси учун амал қилинг.

 

Борди-ю, Аллоҳнинг олдидаги тавозеингиз бандалар олдида амалий тавозега айланмаса, билингки сизнинг тавозеингизда камчилик бор.

 

Манба: Muslim.uz сайти

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сизда заррача бўлса ҳам кибр борми? | Zamon.uz