Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлди

Улар америкалик ҳарбийлар билан куч синашишган.

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлди

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчилар АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашишди.

 

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган Фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажардилар.

 

Жумладан, ҳарбий хизматчиларимиз жамоавий баҳс — 15 килограм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шартини 1 соат 50 дақиқа ичида бажарди. Шуниндек, якка тартибдаги баҳсларда III-даражали сержант Жовкашев Шохрух 3 километр 219 метр масофани 11 минут 18 сонияда босиб ўтган бўлса, кичик сержант Абдуллаев Алишох 250 метр масофага югуриш давомида мажмуавий машқларни 1 дақиқа 18 сонияда бажариб, 5 килограм оғирликдаги коптокни 12,3 метр масофага улоқтиришга муяссар бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур шартларнинг барчасида ҳарбий хизматчиларимиз мусобақа рекордини янгилади.

 

Якунда ҳарбий хизматчиларимиз мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланишди. Бу дастлабки ютуқ эмас, албатта. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 йилдан бери муваффақиятли қатнашиб, ҳар бирида иштирокчилардан мутлақ устунлик билан ғолибликни қўлга киритиб келади.

 

23 март куни ғолиблар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда ҳарбийлар ютуғи мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, дея эътироф этилди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакиллари мукофотланди

Президент фармони билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

custom img

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари, юридик таълим, илмий-тадқиқотлар ва ёш ҳуқуқшунослар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

custom img

ОТМга кира олмаган абитуриентлар учун 6-йўналиш танлаш бошланди

Абитуриентлар 28 августгача 31 мингдан ортиқ вакант ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

custom img

Тошкентда йўлни тўсиб қўйиш ортидан жанжал келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификати бериш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, менежерлик сертификатига эга техникум директорлари ва директор ўринбосарларининг лавозим маошига мос равишда 50 ва 30 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"