Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Учрашувда амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Сзянчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Хитой Раиси Си Сзинпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида етакчи компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда.

 

"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув юқори баҳоланди. Жорий йилда навбатдаги Ҳудудлар форуми ва Таълим форуми бўлиб ўтади.

 

Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни, айниқса, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш, рақамлаштириш ва саноатлаштиришни жадаллаштириш каби соҳаларда янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, мамлакатимизда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"