Ўзбекистон

Темурийлар империясининг рангдор “смарт” харитаси яратилади

Айни пайтда олимлар гуруҳи янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда

Темурийлар империясининг рангдор “смарт” харитаси яратилади

Темурийлар тарихи давлат музейида Соҳибқирон Амир Темур ҳақида батафсил маълумот берувчи экспонатлар, жумладан, Темурнинг узуги, либослари, қурол-аслаҳалари ва темурийлар даврига оид нодир илмий манбалар мавжуд.

 

Музейдаги экспонатлар сиғими юқорилиги ва ранг-баранглиги хорижлик ва маҳаллий меҳмонларни доим ўзига жалб қилиб келган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида Амир Темур ва темурийларга алоҳида жой ажратилган бўлиб, бунда экспозициянинг жозибадор ва халқаро талабларга мос келувчи маскан бўлиши кутилмоқда.

 

Айни кунларда Марказ тузган бир гуруҳ олимлар томонидан “Темур тузуклари”нинг қадимий қўлёзмалари ва нашрларининг нусхалари тайёрланиб, тўпланмоқда. “Темур тузуклари” асосида Амир Темур давлатининг маъмурий-ҳудудий бошқарувига оид материаллар яратилиши режалаштирилган, дейилади Ислом цивилизацияси маркази маълумотида.

 

Илмий-инновацион лойиҳалар Ўз ФА Шарқшунослик институти, Халқаро Амир Темур жамоат фонди, WOSCU ва Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия ФА Шарқшунослик институти, Тожикистон Миллий университети ҳамда қатор халқаро ҳамкорлар билан бирга амалга оширилиши режалаштирилган.

 

“Одамларни лол қолдириш, ҳайратга солиш мушкул вазифага айланган замонда яшаяпмиз. Мен ишонч билан айта оламан минглаб олимлар, мутахассислар иш олиб бораётган, мамлакат раҳбарининг шахсий ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташриф буюрувчиларни ҳайратлантира олади. Экспозицияда Соҳибқирон империясининг рангдор “смарт” харитаси ва “Темур тузуклари”нинг ўнлаб нашрлари жамланади. Амир Темур ва темурийларга оид кўплаб экспонатлар йиғилиб ва Соҳибқироннинг хориж рассомлари томонидан чизилган, аммо ҳали кенг жамоатчиликка маълум бўлмаган суратлари намойиш этилади”, – дейди Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"