Иқтисодиёт

Доллар сўнгги 3 йилликдаги энг паст даражага тушди

Олтин эса янги рекордларни ўрнатмоқда.

Доллар сўнгги 3 йилликдаги энг паст даражага тушди

Жаҳон молия бозорларида долларнинг заифлашуви фонида олтин нархи рекорд даражада кўтарилди.

 

Спот олтин нархи 1,7 фоизга ошиб, бир унция учун 3384 долларни ташкил этди. Бу олтин учун бутун тарих давомида энг юқори нарх ҳисобланади. Долларнинг глобал валюталар савдосидаги индекси эса сўнгги уч йилдаги энг паст даражага тушиб кетди, бу эса олтиннинг қийматини янада оширди.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо тарангликлари, шунингдек, глобал иқтисодиётда стагфляция (ўсиш сусайиши билан бирга инфляция) хавфи олтин нархининг кўтарилишига асосий омил бўлмоқда.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 2 апрель куни ўнлаб мамлакатларга “ўзаро тарифлар” жорий этилишини эълон қилганди. Гарчи айрим давлатларга нисбатан имтиёзлар берилган бўлсада, Хитой билан савдо қарама-қаршилиги кучайиб бормоқда. Хитой ўзининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишини билдирган ва бошқа давлатларни АҚШ билан бир томонлама битимлардан қайтарган.

 

Трамп, шунингдек, Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллни танқид остига олиб, унинг лавозимда қолиш-қолмаслигини кўриб чиқаётганини билдирган.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Доллар сўнгги 3 йилликдаги энг паст даражага тушди | Zamon.uz