0

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

Мамлакат 133 та давлат орасида 80-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

Гарвард университетининг Ўсиш лабораторияси Иқтисодий мураккаблик индекси (ECI) натижаларини эълон қилди. Ушбу индекс асосида мамлакатларнинг технологик мураккаблик ва экспорт хилма-хиллиги бўйича рейтинги тузилган.

 

Harvard Growth Lab (Гарвард университетининг фанлараро лойиҳаси) таҳлилчилари жорий йил апрель ойида 2023 йил маълумотларини қўшиб, иқтисодий мураккаблик атласини янгилади ҳамда дунёнинг 133 та иқтисодиётини қамраб олган Иқтисодий мураккаблик индекси қиймати бўйича мамлакатлар рейтингини тақдим этди.

 

Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида ўз ўрнини сезиларли даражада яхшилаб, сўнгги 5 йил ичида 25 поғонага кўтарилди ва 133 мамлакат орасида 80-ўринни эгаллади.

 

Рейтингда Ўзбекистон 80-ўринни, Туркия 44-ўринни, Вьетнам 53-ўринни, Қозоғистон 84-ўринни (6 поғона пастлади), Россия 94-ўринни (5 поғона пастлади), Тожикистон 124-ўринни (5 поғона кўтарилди), Туркманистон 126-ўринни (12 поғона пастлади) эгаллади. Биринчи учликка қуйидаги давлатлар кирди: 1-ўрин - Швейцария, 2-ўрин - Япония, 3-ўрин - Сингапур.

 

Мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ўсишни намойиш этиб, экспорт йилига ўртача 20,5 фоизга ошмоқда. Бу минтақанинг бошқа мамлакатларидаги ўсиш суръатларидан анча юқори. Шу билан бирга, хомашё ресурсларидан ташқари тайёр маҳсулотлар экспорти йилига 21,9 фоизга ўсиб, ўртача жаҳон ўсишидан ўзиб кетди.

 

5 йил ичида экспортнинг ўсишига ўрта даражада қайта ишланган саноат товарлари энг катта ҳисса қўшмоқда. Ишлаб чиқариш мураккаб бўлган маҳсулотлар орасида транспорт воситалари (89%), саноат ускуналари (77%), электротехника (59%) бўйича юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда.

 

Ўзбекистон ўзининг экспорт портфелига 67 та янги маҳсулот қўшди. Бу 2,1 миллиард доллар даромад келтирди ва диверсификация ҳамда рақобатбардошликни ошириш бўйича стратегия муваффақиятли эканини тасдиқлади. Ушбу маҳсулотлар 2023 йилда аҳоли жон бошига 59 доллар даромад келтирди.

 

Harvard Growth Lab ўтказган таҳлилга кўра, Ўзбекистон жаҳон бозорида рақобатбардош устунликларга эга бўлган 162 турдаги маҳсулотга эга. Бу унинг глобал иқтисодиётдаги салоҳиятини кўрсатади.

 

2033 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиши 5,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ўсиш суръатлари бўйича дунёда иккинчи ўрин ҳисобланади.

 

Кейинги ўн йилликда Вьетнамда ўртача йиллик ўсиш суръатлари 3,6 фоизни, Тожикистонда - 4 фоизни, Қирғизистонда - 3,9 фоизни, Грузияда - 3,6 фоизни, Қозоғистонда - 3,6 фоизни, Арманистонда - 3,3 фоизни, Бангладешда - 3 фоизни, Туркманистонда - 2,7 фоизни, Беларусда - 2,4 фоизни, Озарбайжонда - 2,2 фоизни, Россияда - 1,1 фоизни ташкил этади.

 

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги каби кам самарали соҳалардан электроника ва машинасозлик каби юқори самарали соҳаларга ресурсларни йўналтириш орқали иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилишни давом эттирмоқда.

 

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

custom img

Хитой маҳсулотлари Корея ёрлиғи билан сотилмоқда

Бу орқали компаниялар Трампнинг божларини четлаб ўтмоқчи.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"