Жаҳон

Мўғулистонда Бош вазир истеъфога чиқарилди

Вазирнинг истеъфога чиқишига унинг ўғли сабаб бўлган.

Мўғулистонда Бош вазир истеъфога чиқарилди

Мўғулистон парламенти Бош вазир Лувсаннамсрайн Оюун-Эрденени истеъфога чиқарди. Ҳукуматга ишонч бўйича ўтказилган овоз бериш натижасида у 44 та овоз олди, бироқ лавозимни сақлаб қолиш учун камида 64 та овоз керак эди. Парламент таркибида жами 126 нафар депутат бор.

 

Бош вазирнинг истеъфосига унинг 23 ёшли ўғли Темуулен ва келини Угуумур сабаб бўлди. Май ойида Угуумурга тегишли Инстаграм саҳифасидаги суратлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Суратларда у 5 минг доллардан ортиқ турадиган либосда, 50 минг долларлик автомобиль бошқарувида, 5 минг долларлик сумка кўтариб, қимматбаҳо дўконлардан харид қилган пакетлар билан, ҳашаматли узук таққан ва вертолётда сайр қилаётган ҳолатда тасвирланган. Ҳозирда бу суратлар ўчириб ташланган.

 

Инфляция ортиб бораётган, аҳоли турмуш даражаси пасайиб бораётган бир пайтда бундай суратлар жамиятда катта норозиликка сабаб бўлди. Бу эса Улан-Батор марказидаги Сухе-Батор майдонида ва Ҳукумат саройи олдида норозилик намойишларига олиб келди. Намойишчиларнинг асосий шиори: “Истеъфо — бу оддий нарса” бўлди.

 

Норозилар Темууленнинг ҳеч қандай расмий даромад манбаи йўқлигини таъкидлаб, унинг дабдабали харажатларини Бош вазир молиялаштирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳолат нафақат Оюун-Эрдененинг “халқ ичидан чиққан инсон” деган имижига зид, балки ноқонуний бойлик орттирган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳаларни кучайтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Оюун-Эрдене оддий оиладан чиққан ва бутун фаолияти давлат хизматлари ва партия ишлари билан боғлиқ. Унинг расмий маоши ўғли ва келини намойиш қилган даражадаги ҳашаматли ҳаётни таъминлаш учун етарли эмас.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.