Жаҳон

Мўғулистонда иқлим ва чорва инқирози кучаймоқда

Мамлакат ҳудудининг 77 фоизи емирилмоқда.

Мўғулистонда иқлим ва чорва инқирози кучаймоқда

 

Мўғулистонда иқлим ўзгариши ва чорва сонининг ҳаддан ташқари ортиши туфайли мамлакат ҳудудининг 77 фоизида ерларнинг деградацияси — яъни тупроқнинг яроқсиз ҳолга келиши юз бермоқда. Бу ҳақда Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш кунига бағишланган очиқ мулоқотда Мўғулистон Фанлар академияси География ва геоэкология институти директори Авирмедиён Дашцерен маълум қилди.

 

Мутахассиснинг айтишича, сўнгги 60 йил давомида мамлакатда ҳарорат кўтарилиши глобал ўртача кўрсаткичдан уч баравар юқори бўлган. Бу эса ёғингарчилик шаклларининг ўзгариши, сув манбаларининг камайиши ва қурғоқчилик кучайишига олиб келган.

 

Экологик инқирозга олиб келаётган яна бир муҳим омил — чорва сонининг кескин кўпайишидир. Дашцереннинг фикрича, социализм даврига нисбатан бугунги кунда чорва моллари сони қарийб уч баробар ошган. Ҳаддан ташқари яйловлардан фойдаланиш эса мўрт дашт экотизимларини емириб, тупроқ эрозияси ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишига сабаб бўлмоқда.

 

Бунга қўшимча равишда йўл қурилиши ва фойдали қазилмалар конларини фаол ўзлаштириш ҳам экологик мувозанатга салбий таъсир кўрсатмоқда. Кўмир, олтин, мис, уран ва кумуш каби бойликларни экспорт қилиш давлат бюджетининг асосий қисмини ташкил этсада, бу модель узоқ муддатли барқарорлик учун жиддий хавф солмоқда.

 

Мўғулистон анъанавий кўчманчи чорвачиликни сақлаб қолган дунёдаги кам сонли давлатлардан бири бўлиб, бу соҳа ялпи ички маҳсулотнинг 11,6 фоизини таъминлайди. Бироқ ҳозирги иқтисодий моделнинг экологик нархи тобора ошиб бормоқда — чўлланиш, қурғоқчилик ва табиат ресурсларининг камайиши мамлакатни экологик ҳалокат ёқасига олиб келмоқда.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"