Lifestyle

Глобал исиш хавфли уйқу бузилишига сабаб бўлади

Ҳарорат кўтарилгани сари уйқудаги хавф ортмоқда.

Глобал исиш хавфли уйқу бузилишига сабаб бўлади

 

Иқлим ўзгаришлари фақат табиатга эмас, инсон саломатлигига ҳам тобора кучлироқ таъсир ўтказмоқда. Сўнгги халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, глобал исиш хавфли уйқу бузилиши – обструктив уйқу апнеси хавфини 45 фоизга оширади.

 

Nature Communications журналида чоп этилган илмий мақолада 41 мамлакатдан 116 минг нафар инсон иштирокидаги йирик тадқиқот натижалари эълон қилинди. Уларнинг уйқу сифати ётоқ остига жойлаштирилган махсус тиббий сенсорлар орқали кузатилган ва 62 миллиондан ортиқ кеча ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.

 

Олинган натижалар иқлим ва соғлиқ орасидаги муҳим боғлиқликни очиб берди. Ҳаво ҳарорати 27°С дан юқорилаганда, одамда эртаси кечаси уйқу апнеси ривожланиш хавфи салқин тунларга нисбатан 45 фоизга ошади. Бу ҳолат айниқса Европа мамлакатлари ва ортиқча вазнга эга шахслар орасида аниқ сезилган.

 

Обструктив уйқу апнеси – бу уйқу пайтида нафас олиш қисқа муддатга тўхтаб қоладиган, соғлиққа жиддий зарар етказувчи ҳолатдир. Бундай паузалар юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва ҳатто йўл-транспорт ҳодисалари хавфини оширади.

 

Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, дунёда 1 миллиардга яқин одам бу муаммога дуч келган, аммо кўпчилиги бундан бехабар. Энг хавфлиси – бу ҳолат эрта ўлим хавфини ҳам кескин оширади.

 

Тадқиқотчилар глобал ҳарорат саноатгача бўлган даражадан 1.8°С ёки ундан юқорига кўтарилса, 2100 йилга бориб бу касаллик 1,2–3 баравар ортиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Глобал исиш хавфли уйқу бузилишига сабаб бўлади | Zamon.uz