Коинотда улкан ёрқин портлашлар аниқланди
Портлашлар 10 триллион қуёшга тенг энергияни ташийди.

NASA’нинг Чандра рентген обсерваторияси ва Верй Ларге Аррай радиотелескопи олимларга 11,6 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган икки қадимий квазарда улкан энергия оқимларини аниқлаш имконини берди. Бу портлашлар 10 триллион Қуёшга тенг энергияни ташийди.
Ҳар бир квазарнинг марказида супермассив қора туйнук мавжуд бўлиб, у материяни ютиши давомида кучли нурланиш ва зарравий оқимлар чиқаради. Аниқланган оқимлардан бири 300 минг ёруғлик йили узунликка эга бўлиб, ундаги зарралар ёруғлик тезлигининг 98 фоизигача етади.
Бу ҳодисалар ҳозирча фақат рентген нурлари орқали кузатиляпти, бу эса олимларга энг илғор технологиялар ёрдамида эрта коинотдаги жараёнларни ўрганиш имконини бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу кашфиёт қора туйнукларнинг қандай тезликда ўсганини ва квазарларнинг коинот эволюциясидаги ролини тушунишга сезиларли ҳисса қўшади. Квазарлар — коинотдаги энг ёрқин ва энергияли объектлардан биридир.







