Жаҳон

Лос-Анжелесда комендантлик соати бекор қилинди

Лос-Анжелес марказида ҳаёт яна одатий режимга қайтди.

Лос-Анжелесда комендантлик соати бекор қилинди

 

Лос-Анжелес мери Карен Басс шаҳарнинг марказий ҳудудларида илгари жорий этилган комендантлик соати бекор қилинганини эълон қилди. Бу чора 11 июнь куни норозилик намойишлари туфайли хавфсизликни таъминлаш мақсадида киритилган эди.

 

Мернинг айтишича, ҳозирда вазият назорат остида, шунинг учун бу чекловлар олиб ташланган. У бу ҳақда ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган:

 

“Бугундан бошлаб мен Лос-Анжелесдаги Довнтовн комендантлик соатини бекор қиляпман”, — дея ёзди Карен Басс.

 

Шу билан бирга, зарурат туғилса, шаҳар расмийлари комендантлик соатини яна жорий қилишга тайёр эканликларини ҳам билдиришди.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.