Жаҳон

Полшада музлик даврига оид ҳайвон қолдиқлари топилди

Бу қолдиқлар мамонтга тегишли бўлиши мумкин деган эҳтимол мавжуд.

Полшада музлик даврига оид ҳайвон қолдиқлари топилди

Полшада тезюрар автомагистраль қурилиши давомида музлик даврига оид ҳайвон қолдиқлари аниқланди. Топилма Замос шаҳри яқинидаги Лабуне қишлоғида археологлар томонидан қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, ёши 11 700 дан 2,6 миллион йилгача бўлган тиш ва тос суяклари бўлаклари топилган. Тадқиқотчилар бу ноёб топилмани музлик даврига оид деб ҳисобламоқда.

 

Археолог Рафал Недзвядекнинг айтишича, қолдиқ турларини аниқ аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур. Бироқ, топилган тишга қараб, бу қолдиқлар мамонтга тегишли бўлиши мумкин деган эҳтимол мавжуд.

 

Ҳозирда суяклар мутахассислар томонидан батафсил ўрганилмоқда.

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Flydubai рейсидаги ҳодиса ортида Эрон турган бўлиши мумкин — Трамп

Бироқ АҚШ вице-президенти ҳозирча буни тасдиқловчи маълумот йўқлигини билдирган.

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги 73,3 ёшга етди — ЖССТ

Деменция, депрессив бузилишлар ва бошқа юқумли бўлмаган касалликлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ошган.

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

“Учинчиси йўқ”: Алиев АҚШ ва Хитойни дунёнинг икки суперкучи деб атади

Унинг таъкидлашича, Боку ҳар икки давлат билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.