Ўзбекистон

Фарғонада маҳалла раиси мажлисда вафот этгани айтилди

Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий изоҳ берди.

Фарғонада маҳалла раиси мажлисда вафот этгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимликда солиқ тушуми бўйича ўтказилган расмий йиғилиш пайтида ҳақорат қилингани ва вафот этгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, жорий йил 18 июнь куни туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган бўлиб, унда уларга зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан топшириқлар берилган. Йиғилиш танкидий руҳда ўтган, лекин туман ҳокими томонидан шахсга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатилмаган.

 

Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев йиғилиш пайтида соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабабли фаолиятини тўхтатмоқчилиги айтиб,  йиғилишни тарк этган. Ҳокимлик ташқи ҳовлисида соғлиги ёмонлашганлиги сабабли  тез ёрдам чақирилган, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Афсуски, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган.

 

“Фурқат тумани ҳокимлиги барча оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини холисликка, ишончли ва расмий маълумотларга таянишга, текширилмаган маълумотлар орқали жамоатчилик фикрига салбий таъсир ўтказмасликка чақириб қолади”, дейилади хабарда.

 

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"