Россия ҳужумида Киевда 5 киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда Украина расмийлари хабар берган.

Россиянинг 22 июнь кечаси ва 23 июнь тонгида уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида Киев ва унинг атрофида камида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, бир неча киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ва шаҳар ҳокимияти хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳужумларда дронлар ва қанотли ракеталар қўлланилган. Шевченкивский туманида жойлашган кўп қаватли уйга тўғридан тўғри зарба берилиши натижасида 4 киши ҳалок бўлган, камида 10 нафар фуқаро яраланган.
Портлашлар оқибатида кўплаб уйлар, метрополитен кириш жойлари, автомобиллар ва бошқа инфратузилма объектлари жиддий зарар кўрган. Маҳаллий ҳокимият бу ҳужумни тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига қаратилган агрессив ҳаракат сифатида баҳолади.
Халқаро ҳамжамият ушбу воқеа юзасидан расмий баёнотлар эълон қилиб, Россиянинг бу каби ҳужумларини кескин қоралади.
Севинч Бойқобилова







