Ўзбекистон

Кам таъминланган оила фарзандлари учун пуллик тўгаракларга имтиёзлар берилади

IT ва чет тиллари бўйича тўгаракларнинг 80 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Кам таъминланган оила фарзандлари учун пуллик тўгаракларга имтиёзлар берилади

 

Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар фарзандлари учун қўшимча таълим олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Эндиликда IT, чет тили, касб-ҳунар ва бошқа йўналишлардаги пуллик тўгаракларга қатнашаётган болалар харажатларининг 80 фоизигача давлат томонидан қоплаб берилади.

 

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 14 июндаги қарори билан тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, маблағлар 2025 йил март ойидан бошлаб ажратилиши белгиланган бўлиб, дастлабки босқичда давлат буджетидан 200 миллиард сўм ажратилади.

 

Унга кўра:

  • 14 та туман, 549 та маҳалла, 6322 нафар ўқувчи қамраб олинади.
  • Тўгараклар хусусий сектор билан ҳамкорликда ташкил этилади.
  • Ўқувчилар IT, хорижий тиллар, олий таълимга тайёрлов, касбий йўналишлар ва умумтаълим фанлари бўйича машғулотларга қатнашади.
  • 7–11 ёшли ўқувчиларга тўгараклар фақат давлат мактаблари томонидан тақдим этилади.

 

Имтиёздан фойдаланиш тартиби:

  • Ота-оналар махсус электрон платформа орқали тўгаракни танлайди, шартнома тузади ва харажатларнинг 80 фоизигача компенсация олади.
  • Ўқувчи бир вақтнинг ўзида 2 тагача тўгаракка, 9 ойгача бўлган муддатга қатнашиши мумкин.
  • Имтиёздан мактабни тамомлагунча 2 марта фойдаланиш мумкин.
  • Тўгаракни муваффақиятли тугатганлик ҳақида сертификат олиш талаб этилади.
  • Давомат қатъий назорат қилинади, биометрик ёки геолокацияли электрон тизим орқали ҳар дарсда белгилаб борилади.

 

Тўлов чегаралари:

  • 1 БҲМ (375 минг сўм) – 7−11 ёшли болалар учун узайтирилган гуруҳ;
  • 2 БҲМ (750 минг сўм) – 12−18 ёшли ўқувчилар учун фан ва тил тўгараклари;
  • 4 БҲМ (1,5 млн сўм) – 15−18 ёшли ўқувчилар учун IT ва касбий тўгараклар.

 

Эътиборга олиш керак бўлган ҳолатлар:

  • YAIDXP маълумотлари тасдиқланмаган бўлса;
  • Давомат бошқа жойда қайд этилса;
  • Электрон платформага бошқа боланинг сурати юкланса — компенсация бекор қилинади.

 

Электрон платформа 2025 йил 1 сентябргача ишга тушади. Уни UZINFOCOM, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Мактабгача ҳамда мактаб таълими вазирлиги биргаликда ишлаб чиқади. 15 сентябргача эса YAIDXP орқали мурожаатларни кузатиш тизими жорий қилинади.

 

MMTV эса ўқувчиларнинг натижаларига асосланиб, ҳар йили тўгаракларни рейтинг асосида баҳолайди ва натижаларни платформада эълон қилади.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"