Ўзбекистон

Имтиҳон саналари яқинлашмоқда, нодавлат ОТМлар учун қабул тартиби ўзгаради

Ўзбекистон олий таълим тизимида бир қатор муҳим янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

Имтиҳон саналари яқинлашмоқда, нодавлат ОТМлар учун қабул тартиби ўзгаради

 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов Ҳукумат қарори лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

 

Унинг сўзларига кўра, бу йилги ОТМларга кириш тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган, аммо аниқ саналар ариза топшириш жараёни якунлангач эълон қилинади.

 

Шу билан бирга, олий таълим соҳасида нодавлат секторни янада ривожлантириш бўйича янги таклифлар илгари сурилмоқда. Ҳукуматнинг “Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Унга кўра, нодавлат олий таълим ташкилотларига талабаларни йилига икки марта — 15 октябргача ва 15 февралгача қабул қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

 

Бунга қўшимча равишда, қуйидаги талаблар белгиланиши мумкин:

  • Нодавлат ОТМларда ҳам қабул, ўқишни кўчириш ва давлат аттестацияси жараёнлари давлат ОТМларидаги талаблар асосида амалга оширилади;
  • Таълим сифати бўйича назорат ахборот тизими мавжуд бўлиши ва у вазирлик тизимига интеграция қилиниши шарт;
  • 5 йил ичида зарур инфратузилмага эга бўлиши лозим.

 

Президент қарорлари асосида ташкил этилган олийгоҳлар эса бу талабдан мустасно ҳисобланади.

 

Шунингдек, HEMIS тизимида рўйхатдан ўтмаган талабаларга давлат намунасидаги дипломлар берилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Имтиҳон саналари яқинлашмоқда, нодавлат ОТМлар учун қабул тартиби ўзгаради | Zamon.uz