Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро ИИБ ходимига пичоқ билан таҳдид қилди

Фуқарони жароҳатлаб, қочиб кетаётган гумонланувчини ИИБ ходими ушлаб олган.

Тошкентда фуқаро ИИБ ходимига пичоқ билан таҳдид қилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқаро ички ишлар органлари ходимига қаршилик кўрсатаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, 21 июнь куни соат 14.30 ларда Учтепа тумани 31-мавзеси ҳудудида икки нафар фуқаро тортишиб қолган ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал вақтида фуқаро У.M. ўткир тиғли жисм билан фуқаро Н.T. га тан жароҳати етказган ҳамда ҳодиса жойидан яширинган. Натижада жабрланувчи “чап кўкрак қисмининг санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган.

 

Ҳодиса жойига етиб келган ҳудудий профилактика инспектори O.Aбдуллаев мазкур жиноятни содир этган шахсни “иссиқ изи”дан топиб, уни ушлаш чораларини кўрган вақтида У.M. унга ҳам пичоқ билан тажовуз қилиб, фаол қаршилик кўрсатган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи профилактика инспектори ва ППХ ходимлари томонидан қўлга олинган ҳамда терговга жалб қилинган.

 

ИИО ходимлари тан жароҳати олмаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «м» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"