Жаҳон

АҚШда атрофини тимсоҳлар ўраган мигрантлар маркази қурилмоқда

Лойиҳани Флорида бош прокурори фаол илгари сурмоқда.

АҚШда атрофини тимсоҳлар ўраган мигрантлар маркази қурилмоқда

Флорида штатида, Эверглейдс ботқоқ ҳудудида “Тимсоҳли Алкатрас” деб ном олган янги мигрантлар учун ҳибсхона қурилиши бошланди. Ушбу марказ 5 минггача ноқонуний муҳожирни сақлашга мўлжалланган бўлиб, лойиҳанинг йиллик қиймати тахминан 450 миллион долларни ташкил этади.

 

Марказнинг хавфсизлик чоралари учун катта маблағ сарфланмаслиги айтилмоқда, чунки ҳудудни аллақачон тимсоҳлар ва питонлар каби хавфли ҳайвонлар ўраб тургани билдирилган. Бу лойиҳани Президент Доналд Трампнинг иммиграцияга қарши сиёсати доирасида Флорида бош прокурори фаол илгари сурмоқда.

 

Бироқ инсон ҳуқуқлари фаоллари ва экологлар ушбу марказ одамлар ҳаёти учун хавфли бўлиши ва атроф-муҳитга зарар етказиши мумкинлигини таъкидламоқда. Улар буни “мустақил ва назоратдан четда қолган ҳибсхона тизими” сифатида баҳоламоқда.

 

Режаларга кўра, марказдаги айрим чодирлар аллақачон июль ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.