Ўзбекистон

Автомобиль ваъдаси билан бошланган фирибгарлик: юзлаб фуқаролар алданган

25 та МЧЖ орқали миллиардлаб сўмлик пул ўзлаштирилган.

Автомобиль ваъдаси билан бошланган фирибгарлик: юзлаб фуқаролар алданган

Бир гуруҳ шахслар томонидан ташкил этилган 25 та масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) орқали кенг кўламли фирибгарлик фош этилди. Улар фуқаролар билан аванс асосида автомобиль етказиб бериш шартномаларини тузиб, машиналар 120 кун ичида топширилишини ваъда қилган. Аммо ваъдалар бажарилмаган, тушган пуллар эса ўзлаштирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки терговда 843 нафар фуқарога жами 50,1 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.

 

Тергов доирасида ушбу МЧЖларга тегишли 339 та транспорт воситаси мусодара қилинган. Ҳозирга қадар 9 нафар гумонланувчига нисбатан айблов эълон қилинган бўлиб, уларга “қамоқ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан иш бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Автомобиль ваъдаси билан бошланган фирибгарлик: юзлаб фуқаролар алданган | Zamon.uz