Ўзбекистон

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди


2026 йил 25–27 ноябрь кунлари CAEx Uzbekistan кўргазмалар мажмуасида «Ипак йўлида туризм» 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ҳамда Биринчи халқаро туризм инвестиция форуми бўлиб ўтади.


Тадбирда 45 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 600 дан зиёд хорижий компания ва 20 га яқин халқаро ташкилот иштирок этиши кутилмоқда.


Ярмарка доирасида Беларусь, Чехия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Малайзия, Мальдив ороллари, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Хитой, Гонконг ва Вьетнам вакиллари ўз мамлакатларининг туристик имкониятларини намойиш этади.

 

       


Ўзбекистон эса мамлакатнинг барча 14 ҳудуди, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг туризм салоҳиятини тақдим қилади. Экспозицияларда тарихий шаҳарлар, тоғ ва табиий туризм, гастрономия, ҳунармандчилик ҳамда соғломлаштириш йўналишлари намойиш этилади.


Тадбир дастуридан B2B учрашувлар, туристик маҳсулотлар тақдимотлари, соҳавий муҳокамалар ва халқаро ҳамкорлар билан музокаралар ўрин олган. Шунингдек, Global Media Campus ҳамда туризм соҳасини рақамлаштиришга қаратилган Smart Destination Hackathon ташкил этилади. Хакатоннинг умумий мукофот жамғармаси 150 миллион сўмни ташкил этади.


Ярмарканинг асосий тадбирларидан бири — Биринчи халқаро туризм инвестиция форуми. Унда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, меҳмонхона ва курорт лойиҳаларига халқаро сармоя жалб қилиш, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинади.

 

       


Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга 11,6 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоиз кўп. Туризм хизматлари экспорти эса 49 фоизга ошиб, 6,1 миллиард долларга етган.


Шунингдек, 2026–2028 йилларда жойлаштириш воситалари ва туристик ҳудудларни ташкил этиш учун жами 5 минг гектар ер участкаларини электрон аукционга чиқариш режалаштирилган.


Яна бир муҳим тадбир 27 ноябрь куни Tashkent City Congress Hall мажмуасида БМТ Туризм ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилади. Унда «2027 йил — Халқаро барқарор ва бардошли туризм йили» ташаббусининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросим доирасида ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорлик устуворликларини белгиловчи Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

 

       


Мазкур ташаббус Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ва 2024 йил 26 февраль куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлигида қабул қилинган резолюция билан қўллаб-қувватланган.


Ярмарка Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва унинг ҳузуридаги «Миллий PR-маркази» томонидан ташкил этилади. Кўргазма оператори — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида икки ноқонуний ҳолат аниқланди.

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Бола 22 ноябрь куни беркинмачоқ ўйнаётиб, уйнинг чордоғидан пастга тушиб кетган.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.