198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида
2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.

CEOWORLD Magazine нашри томонидан эълон қилинган 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтингида Ўзбекистон 198 та давлат орасида саёҳат хавфсизлиги даражаси жуда юқори бўлган мамлакатлар қаторидан жой олди.
Туризм қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, Ўзбекистон «энг юқори хавфсизлик» (Very High) тоифасига киритилган. Бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда хорижий сайёҳлар учун осойишта муҳит яратиш борасидаги ишларнинг халқаро эътирофи сифатида баҳоланган.
Рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам хавфсизлик даражаси юқори мамлакатлар сифатида қайд этилган. Хусусан, Қозоғистон 44-, Туркманистон 57-, Қирғизистон 65-, Тожикистон эса 73-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, 2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни америкалик сайёҳлар учун хавфсиз йўналиш сифатида баҳолаб, мамлакатга саёҳат қилиш бўйича тавсияларнинг биринчи даражасини — «Exercise Normal Precautions»ни белгилаган. Бу сайёҳларга одатий эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда мамлакатга ташриф буюриш мумкинлигини англатади.








