Ўзбекистон

АҚШда икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ноқонуний миграция бўйича айблов қўйилди

Улар АҚШга ноқонуний муҳожирлар олиб киришда гумон қилинмоқда.

АҚШда икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ноқонуний миграция бўйича айблов қўйилди

АҚШда икки нафар Ўзбекистон фуқароси — 30 ёшли Бехзод Раҳматов (Оҳаё штати, Майснвил шаҳри) ва 31 ёшли Мунис Хожиев (Пенсилвания штати, Филаделфия шаҳри) АҚШга ноқонуний муҳожирларни молиявий манфаат эвазига олиб киришда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда АҚШлик адвокат Девид Меткалф маълум қилди.

 

Расмий айблов хулосасига кўра, мазкур шахслар дастлаб танишларидан бирининг мамлакатга ноқонуний кириб келишига кўмаклашган. Кейинчалик улар ушбу фаолиятни кенгайтириб, бошқа хорижий фуқароларни ҳам АҚШга ноқонуний равишда олиб кириш схемаларига жалб қила бошлаган.

 

Маълумотларга кўра, 2022 йил декабридан 2025 йил майига қадар Раҳматов ва Хожиев Пенсилваниянинг Шарқий округи ва ундан ташқарида фаолият юритиб, турли хорижий фуқароларни Мексика орқали АҚШ чегарасига олиб келиш учун уларга виза ва паспортлар олишда ёрдам кўрсатган. Улар бу хизматлари эвазига муҳожирларнинг ўзлари ёки уларнинг вакилларидан пул ўтказмаларини қабул қилиб олишган.

 

Айбланувчилар АҚШга ўзлари ҳам қонуний бўлмаган йўл билан кирганликда гумон қилинмоқда. Агар айбловлар тасдиқланса, ҳар бирига 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

 

Мазкур иш Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан тергов қилинмоқда. Суд жараёнида айбловларни федерал прокурор ёрдамчилари Дэниел Бейтман ва Эверетт Витерелл илгари суради.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"