Жаҳон

Жанубий Корея Президенти Шимол билан бирлашишни таклиф қилди

Дипломатик мулоқотни ривожлантириш орқали икки давлат ўртасида ишончни мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.

Жанубий Корея Президенти Шимол билан бирлашишни таклиф қилди

Жанубий Корея янги президенти Ли Же-мёнг ўзининг сиёсий қарашларида Шимолий Корея билан мулоқотни қайта тиклашга катта эътибор қаратмоқда.

 

Унинг таъкидлашича, ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун дипломатик ёндашув муҳим аҳамиятга эга.

 

Президент инаугурация нутқида Шимолий Корея билан ҳарбий ва дипломатик алоқаларни тиклашга тайёрлигини билдириб, мулоқот урушдан кўра арзонроқ ва оқилона йўл эканини таъкидлади. У ҳарбий қарама-қаршиликлар ўрнига сиёсий музокаралар орқали ечим топишни афзал кўрмоқда.

 

Ли Же-мёнг АҚШ ва Япония билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашни ҳам муҳим деб билмоқда. Бу қарор Жанубий Кореянинг хавфсизлик сиёсатини кучайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, у Корея яриморолида дипломатик алоқаларни тиклашни ўзининг асосий ташқи сиёсий устувор йўналишларидан бири деб эълон қилди.

 

Унинг ташаббуслари доирасида Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий алоқа каналларини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Дипломатик мулоқотни ривожлантириш орқали икки давлат ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва барқарор келажак сари йўл очиш кўзда тутилмоқда.

 

Шунингдек, Ли Же-мёнг халқаро иқтисодий вазиятга ҳам тўхталиб ўтиб, глобал савдо ва хавфсизлик тизимидаги беқарорлик Жанубий Кореянинг “яшаб қолиш”ига таҳдид солаётганини қайд этди. У бу муаммоларга қарши ички сиёсий барқарорлик ва ташқи сиёсий мувозанат орқали курашишини маълум қилди.

 

Янги президентнинг сиёсий позицияси Жанубий Кореяда дипломатия, барқарорлик ва тинчлик йўлида янги босқичга киришаётганини англатади. У Шимолий Корея билан муносабатларни яхшилаш билан бирга, халқаро иттифоқларни мустаҳкамлаб, давлат хавфсизлигини икки йўналишда таъминлашга интилмоқда.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.