Ўзбекистон

Ўзбекистонда жазирама бошланмоқда

Республикада ҳарорат 45-46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда жазирама бошланмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 3 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ниҳоятда иссиқ бўлади. Айрим ҳудудларда ҳарорат 46 даражагача кўтарилиши мумкин. Шамол тезлиги эса баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан бирга 25 м/с гача кучаяди.

 

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 23-25 даража, кундузи эса 39-41 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25, кундузи эса 37-42 даража атрофида бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ авжида – кундузи ҳарорат 41-46 даражагача етади. Шамол 18 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин.

 

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам кундузи 43 даражагача иссиқ кутилмоқда. Сурхондарёда эса айрим ҳудудларда ҳарорат 46 даражага етади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғонада нисбатан салқинроқ бўлиб, ҳарорат 35-40 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда эса кундузи 28-33 даража, кечаси 15-20 даража илиқ бўлади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ўзбекистонда жазирама бошланмоқда | Zamon.uz