Ўзбекистон

Зангиотада сифатсиз дори сотаётган шахс ушланди

Текширувда дорилардан бири қўлбола усулда тайёрлангани аниқланган.

Зангиотада сифатсиз дори сотаётган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9500 дона “Менавазин”, 1300 дона “Глицерин” ва 2000 дона “Метралин” дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56880 дона система тиббий буюмларини жами 9700 АҚШ доллари ва 2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Текширув давомида “Глицерин” суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги” Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.

 

Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 183-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

custom img

“Damas”да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани аниқланган.

custom img

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

Хива — Бухоро — Хива йўналишида 9 сентябрдан, Бухоро — Тошкент — Бухоро йўналишида эса 14 сентябрдан янги электропоездлар қатнай бошлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"