Ўзбекистон

Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи қариндошининг жарималарини бекор қилгани учун лавозимидан олинди

Ички ишлар вазирлиги ҳодиса тафсилотларини расман тасдиқлади.

Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи қариндошининг жарималарини бекор қилгани учун лавозимидан олинди

Фарғонада ЙҲХБ бошлиғи Акмал Аҳмедов ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХБ) матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вилоят ЙҲХБ раҳбари яқин қариндошига тегишли бўлган Малибу русумли автомобилга оид 106 та қоидабузарлик ноқонуний бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Мазкур транспорт воситаси давлат рақами 40 081 СБА бўлиб, унга тегишли жарималар тизимдан олиб ташланган. Текширув натижасида автомобиль ЙҲХБ бошлиғининг қариндошига тегишли фирмага мансублиги аниқланган. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан хизмат текширувини ўтказди. Подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, иш ҳужжатлари эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Расмийларга кўра, бу коррупцияга қарши қатъий кураш доирасида амалга оширилган чора бўлди.

 

Шунингдек, ҳайдовчи илгари бекор қилинган барча жарималарни давлат фойдасига тўлиқ тўлагани билдирилди. Тергов ишлари давом этмоқда. Мутасаддилар ушбу каби ҳолатларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъкидлашмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"