Ўзбекистон

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Уларда реконструкция ишлари сифатсиз ҳолда амалга оширилаётгани аниқланган.

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудидаги қатор ижтимоий соҳа объектларида қурилиш меъёрларига риоя қилинмаслиги, техника хавфсизлиги талабларининг бузилиши каби ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақида вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал назорат инспекцияси хабар берди.

 

Қайд этилишича, туманнинг «Дўстлик» маҳалласидаги 142-сонли мактабни реконструкция қилиш жараёнида хусусий корхона томонидан олиб борилаётган қурилишда бинонинг иккинчи қаватида терилаётган ғиштларнинг вертикал ва горизонталь чоклари қоришма билан тўлиқ тўлдирилмагани, лойиҳа бўйича кўзда тутилган СГ-1 сеткалар умуман қўйилмагани аниқланган. Бундан ташқари, объектга олиб келинган қурилиш материалларини сақлаш учун махсус омборхоналар ташкил қилинмаган. Камчиликлар бўйича демонтаж ишлари амалга оширилган.

 

Шунингдек, «Терак» маҳалласида жойлашган 73-сонли мактабни реконструкция қилиш ишларини олиб бораётган МЧЖ томонидан ҳам ўхшаш камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан, ғиштлар орасидаги чоклар сифатсиз тўлдирилган, СГ-1 сеткалар ўрнатилмаган, шунингдек, қурилиш майдонида юритилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари тўлиқ юритилмаган. Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан Инспекция томонидан тегишли кўрсатмалар берилиб, сифатсиз ишлар буздирилган.

 

«Мўминобод» маҳалласидаги 92-сонли мактабда эса объектга олиб келинган қурилиш материаллари очиқ ҳолда сақланмоқда, махсус омборлархоналар ташкил қилинмаган. Шунингдек, бинонинг баъзи жойларида бажарилган темир-бетон ўзаклар, яъни сердечниклар лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган, объект ҳудуди қурилиш чиқиндиларидан тозаланмаган.

 

“Юқоридаги қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича инспекция томонидан масъулларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди”, дейилади хабарда.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди | Zamon.uz