Жаҳон

Японияда кекса аёлларни ёллаш хизмати оммалашмоқда

“Client Partners” компанияси кекса аёлларни оилавий ёрдамчи сифатида ёллаш хизматини таклиф қилмоқда.

Японияда кекса аёлларни ёллаш хизмати оммалашмоқда

Япониянинг “Client Partners” компанияси томонидан 2011-йилда йўлга қўйилган “OK Obaachan” (“Майли, буви”) хизмати орқали 60–94 ёшли аёлларни соатига 3 300 иена (тахминан 20 доллар) эвазига ёллаш мумкин.

 

Хизмат доирасида кекса аёллар қуйидаги йўналишларда ёрдам кўрсатишмоқда:

 

таом тайёрлаш ва чақалоққа қараш

 

уй ишлари ва хаттотлик

 

руҳий кўмак, жумладан, оилавий келишмовчиликда воситачилик

 

ажрашган мижозларга ҳамроҳлик қилиш

 

ёлғизларга суҳбатдош бўлиш

 

Ҳозиргача дастурда 100 га яқин аёл иштирок этган.

 

Бу ташаббус Япониядаги демографик ва ижтимоий ўзгаришларга жавоб сифатида пайдо бўлган. Мамлакатда 65 ёшдан ошган ҳар тўртинчи киши молиявий эҳтиёж сезмоқда. Шу билан бирга, “икигай” — ҳаётга маъно ва фаолият орқали мазмун бериш тамойили туфайли, кўплаб кексалар меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

 

“OK Obaachan” — сўнгги йилларда оммалашган “оилавий ижара” тенденциясининг бир кўриниши бўлиб, ижтимоий яккаликда яшовчилар учун суррогат қариндош ёки дўст вазифасини бажарувчиларни ёллаш имконини беради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.