Туркиядаги қонли кечага 9 йил тўлди

2016 йил 15 июлда мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бўлганди. Ўша тунда 250 дан ортиқ туркиялик шаҳид кетганди, салкам 3000 одам жароҳатланганди.

Туркиядаги қонли кечага 9 йил тўлди

2016 йилнинг 15 июль кечаси. Бундан роппа-роса 9 йил аввал шу куни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлганди. Ўша тунда Фатҳуллоҳчи террор ташкилотининг давлат тўнтариши ташаббуси Истанбулдаги икки йирик кўприкнинг ёпилиши ва танкларнинг кўчаларга кириши бошланганди.

 

 

Кейинчалик кўплаб давлат муассасаси ва ташкилотлари, жумладан, Туркия Миллат Мажлиси, Президент Мажмуаси ва Анқара вилояти хавфсизлик бошқармаси бомбардимон қилинган. Ҳужум уюштирган террорчи ташкилотнинг мақсади Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга суиқасд қилиш эди.

 

 

 

Шундай кескин вазиятда давлат раҳбари телевидение орқали жонли эфирда чиқиш қилиб, Туркия халқига мурожаат қилгандан сўнг одамлар ўз демократиясини ҳимоя қилиш учун майдонларга тўпланди ва террорчиларга қарши курашди. Шу тариқа 16 июль тонгида Турк Қуролли Кучлари, Хавфсизлик бошқармаси ва халқнинг бирлашуви билан террорчиларнинг ташаббуси бостирилди.

 

Шундан буён ҳар йили 15 июль санаси жаҳон тарихида мисли кўрилмаган қаршилик, халқ, миллий ирода ва демократияни ҳимоя қилган миллионлаб одамларнинг, яъни Туркиянинг ғалабаси сифатида нишонлаб келинади.

 

Бу йил Туркияда давлат тўнтаришига уринишга 9 йил тўлди. Шу муносабат билан Туркиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасида хотира маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбир дастурига мувофиқ, дастлаб ўша мудҳиш тунда ҳалок бўлган 252 нафар туркияликлар хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди ва Истиқлол мадҳияси янгради. Шундан сўнг Қуръон тиловат ва дуолар қилинди.

 

 

 

Туркия элчиси жаноб Уфук Улаташ нутқ сўзлаб, шармандали муваффақиятсиз тўнтариш ташаббуси уни амалга оширувчилар ҳеч қачон тасаввур қилмаган ва хоҳламаган тарзда туркияликлар учун Демократия ва Миллий бирлик куни сифатида мерос қолганини таъкидлади.

 

 

“Тўққиз йил аввал ўз халқини, миллий ирода тимсоли бўлмиш парламентимизни, қаҳрамон полиция ва аскарларимизни, мамлакатимиз келажагини нишонга олган ФEТО ўйлайманки, хоинларининг босқинчи ўйинчоғи бўлганини барчамиз яхши биламиз. Шунингдек яхши Биламизки, уларга нисбатан заррача бўш келиш ҳам Ватанимиз бардавомлиги, авлодларимиз келажаги, миллий бирлик ва ҳамжиҳатлигимизнинг омонлиги учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Минг йил давомида биродарона яшаб келган халқимизнинг ўз иродасини, юз йиллик республикасини, шаҳидларининг азиз хотирасини ҳимоя қилгани; уларнинг ишғол ёки зулмга таъзим қилишдан зукколарча бош тортиши ва 15-июлга ўтар кечаси ёши ва жинсидан қатъи назар, ортга қарамай, ўз ватанини ҳимоя қилишлари биз учун унутилмас илҳом манбайидир.

 

Шу муносабат билан сиз, Ўзбекистондаги турк жамиятини ташкил этувчи азизфуқароларимизни бирлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамликда ҳаракат қилишингизни сўрайман. Бизларга «Бўлинмаслик» ҳамда “Жипс бинолардек бўлиш” ярашади”, дейди элчи.

 

 

 

Тадбир давомида “15 июль анатомияси: тўнтаришга уринишдан тирилишгача” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Унда тадбир иштирокчиларига ўша қонли кечада юз берган воқеалар намойиш этилди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.