Ўзбекистон

2025 йил 6 ойида 14 миллиард 384 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

“Иссиқлик электр станциялари” ярим йиллик ҳисоботни тақдим этди.

2025 йил 6 ойида 14 миллиард 384 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича 14 миллиард 384 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва белгиланган режа – 101,5 фоизга бажарилди.

 

Жамият томонидан 2025 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 17 та инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 701,93 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши белгиланган.

 

Бунда биринчи ярим йиллик учун ўзлаштирилиши режалаштирилган маблағ 234,93 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, лойиҳалар доирасида амалда 286,85 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди ва биринчи ярим йиллик бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 121,7 фоизга бажарилишига эришилди.

 

Ҳозирда “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнгги нуқталарида жойлашган 6 та маҳаллада когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Сергели туманининг Боғбон маҳалласида замонавий когенерация қурилмаси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Шунингдек, айни пайтда Юнусобод туманидаги 4-сон иссиқлик маркази ҳудудида 100 МВт қувватга эга газ-поршенли қурилмаси, Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган ва Навоий ИЭС да умумий қуввати 650 МВт бўлган замонавий буғ-газ қурилмалари бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Корхона олдида турган муҳим вазифалардан бири - бу маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади. Шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2025 йилнинг январь-июнь ойларида маҳсулот таннархи 592,2 миллиард сўмга пасайтирилиб, режа 112,8 фоизга бажарилди.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги станциялар ва иссиқлик марказларида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 35 та энерго объектда, шу жумладан, 3 та энергоблок, 24 та қозон, 3 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси, 2 та газ-поршен агрегатларини мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

 

Мавсумга тайёргарлик жорий йилнинг февраль ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 15 та энергоқурилмада, жумладан, 1 та энергоблок, 12 та қозон, 2 та газ-поршен агрегатларида таъмирлаш ишлари якунланди.

 

10 та энергоқурилмада - булар 1 та энергоблок, 8 та қозон ва 1 та газ-турбина қурилмасида - мукаммал ҳамда ўрта таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

 

Режалаштирилган таъмир ишлари тўлиқ амалга оширилиши натижасида энергоқурилмаларнинг ишончли ишлаши таъминланиб, мавжуд қуввати

 

89 МВт ҳамда қозон қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қуввати 45 тонна/соатга оширилишига эришилади.

 

Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги “Тошкент иссиқлик маркази” корхонасининг 9 та иссиқлик марказидаги 13 та қозонларнинг мукаммал таъмирлаш ишларидан ташқари 47 та қозонларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

2025 йил январь-июнь ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 19 та лойиҳалар асосида 33,5 миллиард сўм қийматида маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 36,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 109 фоизга бажарилиши таъминланди. Бунда, маҳаллийлаштириш дастури ижроси ва кооперация алоқаларини ривожлантириш натижасида импорт ҳажми 11,9 миллион АҚШ долларига қисқартирилиб, режа 123,1 фоизга бажарилди.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.