Ўзбекистон

Тошкентда аёл ўғли билан тортишиб қолган болани калтаклади

Бола тан жароҳати олган, аёл эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тошкентда аёл ўғли билан тортишиб қолган болани калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аёл болалар майдончасида вояга етмаган болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 28 апрель куни соат 16:00 ларда Олмазор тумани Шифокорлар маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдида 1989 йилда туғилган М.А болалар майдончасида унинг фарзанди билан тортишиб қолган вояга етмаган K.M.ni урганлиги аниқланган. Натижада жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, оғирлик даражаси бўйича соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати деб баҳоланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро M.A. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси (“Енгил тан жароҳати етказиш”) билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, суд томонидан жарима жазоси тайинланган.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"