Ўзбекистон

Журналист Анора Содиқова судда ютди: блогер 25 млн сўм тўлайди

Шунингдек, Мирсаид Ҳайдаров журналистдан узр сўраб, постларини ўчиради.

Журналист Анора Содиқова судда ютди: блогер 25 млн сўм тўлайди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анора Содиқова даъвоси юзасидан Шайхонтоҳур тумани суди чиқарган қарорни бекор қилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, Блогер "Муфаса" - Мирсаид Ҳайдаров 25 миллион сўм маънавий зарар ва 5 миллион сўм бошқа зарарларни қоплайди. Шунингдек, у журналист Анора Содиқовадан узр сўраб, постларини ўчиради.

 

Эслатиб ўтамиз, журналист Анора Содиқова Муфаса тахаллуси билан танилган блогер Мирсаид Ҳайдаров устидан судга мурожаат киритган. У ўз мурожаатида блогер Муфаса томонидан Фасебоокъда ёзилган пост орқали қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказилгани ҳамда туҳматга учрагани ҳақида баён қилган.

 

Мазкур шикоятни кўриб чиқиш судья Дилноза Шоматова раислигида 26 февраль куни бошланган. 28 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди журналист Анора Содиқованинг Фуқаролик кодексининг 100-моддаси (Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш) асосидаги шикоятини қаноатлантирмаслик бўйича қарор чиқаради.

 

Ҳолат кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари ва ҳуқуқ фаолларининг норозилигига сабаб бўлган. Журналист Анора Содиқова ишни қайта кўриб чиқиш учун апеляцияга топширган эди. Айни пайтда Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Анора Содиқова даъвоси юзасидан Шайхонтоҳур тумани суди чиқарган қарорни бекор қилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"