Ўзбекистон

“Навоийазот” чангсимон тутун бўйича айбловларга жавоб берди

“Ўзкимёсаноат” АЖ экология бошқармаси томонидан ўтказилган таҳлиллар корхона иштирокисиз ўтказилганини маълум қилди.

“Навоийазот” чангсимон тутун бўйича айбловларга жавоб берди

“Навоийазот” акциядорлик жамияти атроф-муҳитнинг ифлосланиши юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдириб, айрим даъволарни асоссиз деб атади. Компаниянинг таъкидлашича, 13–19 ва 21 июль кунлари Навоий шаҳрида кузатилган чангсимон тутун ҳодисаси билан корхона фаолияти ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.

 

"Навоийазот" томонидан ҳавони мониторинг қилиш учун ўрнатилган 500 дан ортиқ замонавий кузатув камераси орқали аниқланганидек, тутун манбаси корхона ҳудудидан эмас, балки шаҳарнинг ғарбий қисмидан ҳавога кўтарилиб, шамол таъсирида саноат зонасидан ўтиб бутун шаҳарга тарқалган.

 

Шу муносабат билан, “Ўзкимёсаноат” АЖ вилоят экология бошқармасининг 19 июль куни “Навоийазот” лаборатория мутахассислари билан биргаликда ҳаво таҳлили ўтказилгани ҳақидаги баёнотини инкор этди. Корхона ушбу тадбирдан бехабар бўлганини, ҳамкорликда ҳеч қандай мониторинг ишлари олиб борилмаганини маълум қилди.

 

Экологик таҳлиллар асосида атмосфера таркибида аммиак ва водород сульфид миқдори юқори бўлгани айтиб ўтилган бўлса-да, компания бунга эътироз билдирмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, 19 июль эрталаб ўтказилган ички мониторингда аммиак мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бундан ташқари, водород сульфид манбаси ҳисобланган тиомочевина цехи эса февраль ойидан буён ишламаяпти.

 

Шунингдек, “Навоийазот” АЖсида кўмир ишлатилмаслиги сабабли, карбонат ангидрид (углерод икки оксиди) ажралиб чиқиши эҳтимоли ҳам инкор қилинмоқда.

 

Атмосфера мониторинги ва ифлослантирувчи ташламаларни назорат қилиш учун корхона томонидан 6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига газ анализаторлари ва стационар назорат постлари ўрнатилгани, чанг ва газ ажралишига йўл қўймаслик учун эса бир нечта цехга замонавий тозалаш ускуналари — скрубберлар жойлаштирилгани маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"