Ўзбекистон

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу вазият жамоатчилик томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Ҳолат юзасидан 2025 йил 9 май куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнлари устидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан қатъий назорат ўрнатилган.

 

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан алоҳида назоратга олинган. Мутасадди ташкилотлар яқиндан ҳамкорликда иш олиб бориб, жабрланувчининг ҳуқуқий манфаатлари ҳимояланишини таъминлашмоқда. Омбудсман ўз ваколати доирасида терговга оид барча жараёнларни мониторинг қилиб бормоқда.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан боланинг хавфсизлиги ва руҳий ҳолатини тиклаш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Жабрланувчига психологик ёрдам, ижтимоий маслаҳатлар ва тиббий йўналтиришлар берилган. Мутахассислар бола ва унинг яқинлари билан тизимли равишда ишламоқда.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда жабрланувчи қизга бронхопневмания ва анемия ташхиси қўйилган бўлиб, у шифохонада даволанмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборотлар берилиши режалаштирилган. Давлат идоралари болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида барча чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"