Ўзбекистон

Ўзбекистон давлат идораларида 128 мингдан ортиқ қонунбузарлик аниқлангани маълум қилинди

Хизмат кўрсатишда энг кўп қоидабузарлик “Ҳудудгазтаъминот”да қайд этилди.

Ўзбекистон давлат идораларида 128 мингдан ортиқ қонунбузарлик аниқлангани маълум қилинди

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Ўзбекистон давлат идоралари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида 128 мингдан зиёд қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган.

 

Қоидабузарликларнинг энг кўпи хизматни белгиланган муддатда кўрсатмаслик билан боғлиқ — бундай ҳолатлар сони 89,8 мингга етган. Шунингдек, хизматни асослантирилмаган ҳолда рад этиш бўйича 23,8 мингта мурожаат қайд этилган. 814 та ҳолатда эса фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган.

 

Статистикага кўра, энг кўп қоидабузарликлар “Ҳудудгазтаъминот” тизимида кузатилган — 12,9 мингта. Ундан кейинги ўринларда Кадастр агентлиги (12,6 мингта), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (12,2 мингта) ва “Ўзсувтаъминот” ДУК (7,5 мингта) жойлашган.

 

Шунга қарамай, кўрсаткичларда ижобий динамикага ҳам эришилган: қонунбузарликлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 бараварга камайган. Хусусан, хизмат кўрсатиш муддати билан боғлиқ муаммолар 3,5 баравар, хизматни рад этиш ҳолатлари эса 2,3 баравар қисқарган.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"