Жаҳон

Сингапур жаҳон паспортлари рейтингида етакчилик қилмоқда

Сингапур паспорти 193 та давлатга визасиз кириш имконини беради.

Сингапур жаҳон паспортлари рейтингида етакчилик қилмоқда

2025 йилнинг биринчи ярми учун тузилган энг кучли паспортлар рейтингида Сингапур паспорти дунёда етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда халқаро Henley Passport Index нашри маълумот берди.

 

Ушбу рейтингга кўра, Сингапур фуқаролари 193 та давлатга визасиз кириш ёки келгач виза олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу дунёдаги энг кенг саёҳат имкониятини таъминлайдиган паспорт ҳисобланади.

 

Рейтингда иккинчи ўринни Япония ва Жанубий Корея эгаллаган. Ушбу мамлакатлар фуқаролари 190 та давлатга визасиз боришлари мумкин. Учинчи поғонани эса 189 та визасиз йўналишга эга бўлган Дания, Франция, Ирландия, Финляндия, Германия, Испания ва Италия фуқаролари эгаллаган.

 

Henley & Partners компанияси томонидан эълон қилинадиган ушбу индекс БМТга аъзо давлатлар ва ўзини ўзи бошқарувчи айрим ҳудудларнинг фуқаролари учун расмий кириш имкониятларига асосланган ҳолда тузилади. Рейтинг маълумотлари International Air Transport Association (IATA) базаси асосида шакллантирилади.

 

Мазкур индекс паспортларнинг халқаро ҳаракатчанлик даражасини баҳолайди ва ҳар олти ойда янгиланади. Рейтинг глобал иқтисодий, дипломатик ва саёҳат имкониятларини таҳлил қилишда муҳим кўрсаткич сифатида қаралади.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.