Ўзбекистон

Наманганда икки вояга етмаган бола чўкиб кетди

Ҳалок бўлган болалардан бирининг жасади икки кундан кейин топилган, иккинчи болани қидириш ишлари эса беш кундан бери давом этмоқда.

Наманганда икки вояга етмаган бола чўкиб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Наманганда икки нафар мактаб ўқувчиси Шимолий Фарғона каналига чўмилиш учун келиб, чўкиб кетган. Ушбу ҳодисада болалардан бири ҳалок бўлиб, жасади икки кундан кейин топилган, иккинчисини эса қидириш ишлари беш кундан бери давом этаётгани айтилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил 23 июль куни соат 13:48 да 112–ягона диспетчерлик хизматига Наманган тумани Миришкор маҳалласида яшовчи, 2009 йилда туғилган вояга етмаган ўсмир сувда чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг зудлик билан сув усти ва сув ости қидирув ишлари бошланган.

 

Ҳозирда Наманган, Чуст ва Поп туманларининг Фавқулодда вазиятлар бўлимларига қарашли ёнғин-қутқарувчилар ҳамда бошқарма таркибидаги ғаввослар томонидан каналнинг сув ости ва сув юзасида излаш ишлари олиб борилмоқда. Қидирув ишлари узлуксиз давом эттирилаётгани билдирилди.

 

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу фожиали ҳодиса бўйича тўлиқ расмий тафсилотлар эълон қилинади. Шу билан бирга, ФВБ аҳолига сув ҳавзаларида эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишни тавсия қилмоқда.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"