Ўзбекистон

Гепатит ҳар 30 сонияда бир кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

Вирусни юқтирган инсонларнинг аксарияти ўз хасталигидан бехабар.

Гепатит ҳар 30 сонияда бир кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

Кеча дунё бўйлаб Халқаро гепатитга қарши кураш куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу касалликни бартараф этиш ва асоратларини камайтиришга доир баёнот билан чиқди.

 

“Ҳар 30 сонияда сайёрамиз бўйича бир бемор оғир жигар хасталиги ёки вирусли гепатит туфайли келиб чиқадиган саратондан вафот этади. Шунга қарамай, бизда бу эпидемияни тўхтатиш учун барча восита ҳамда имкониятлар мавжуд", — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.

 

Қайд этилишича, вирусли гепатитнинг А, В, С, D ва Е турлари — ўткир жигар инфекцияларининг асосий омиллари. Улардан фақат В, С ва D турлари жигар етишмовчилиги ва циррози, жигар саратони хавфини сезиларли даражада оширадиган сурункали касалликларни келтириб чиқариши мумкин. 

 

Бироқ вирусни юқтирган инсонларнинг аксарияти ўз хасталигидан бехабар. Таҳлилларга кўра, ҳозир дунёда гепатитнинг В, С ва D турларига чалинган 300 миллион нафардан ортиқ бемор бор. Ҳар йили улардан 1,3 миллион нафардан зиёди хасталик оқибатида вафот этмоқда.

 

Шунга қарамай, гепатит бўйича миллий ҳаракат режасига эга мамлакатлар сони 2025 йилда 59 тадан 123 тага кўпайгани ижобий ҳол. Қолаверса, жорий йилда 129 та давлат ҳомиладор аёлларда гепатит B ни текшириш сиёсатини ишлаб чиқди. Бу 2024 йилга солиштирганда 23 та кўп кўрсаткичдир. 

 

Ўз навбатида, 147 давлат (икки йил аввал 138 та эди) янги туғилган чақалоқлар учун гепатит B га қарши эмлашни жорий қилди. 

 

Лекин ҳали муаммолар кўп. Масалан, 2024 йилда гепатитнинг B тури билан оғриган ҳар саккиз одамдан фақат бир нафарига, C тури билан касалланганларнинг эса учдан бир қисмидан сал кўпроғига ташхис қўйилган. 

 

Муолажалар қамрови борасида аҳвол бундан ҳам ёмонроқ: гепатит B га чалинганларнинг атиги 3 фоизи ва гепатит С ни юқтирганларнинг бор-йўғи 20 фоизи зарур даволаниш курсларини олган, холос. 

 

Табиийки, бу рақамлар ЖССТнинг 2025 йилга мўлжалланган глобал мақсадларида кўзда тутилган кўрсаткичлардан анча кам. Яъни диагностика бўйича 60 фоиз, муолажа борасида 50 фоизлик  натижа марра сифатида белгиланган.

 

Ваҳоланки, бу глобал мақсадлар рўёби 2030 йилгача 2,8 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга, 9,8 миллион касалланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Гепатит ҳар 30 сонияда бир кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда | Zamon.uz