Спорт

Лазизбек Муллажоновнинг допинг масаласига оид тарқалган миш-мишларга расмий изоҳ берилди

Спортчи 2024 йил ноябрида соч кўчириб ўтказиш амалиёти вақтида тавсия этилган дори воситалари туфайли тақиқланган моддаларга алоқадор бўлиши мумкин.

Лазизбек Муллажоновнинг допинг масаласига оид тарқалган миш-мишларга расмий изоҳ берилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Париж–2024 Олимпиадаси олтин медали совриндори Лазизбек Муллажоновда допинг моддаси аниқлангани ва унинг натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда.

 

Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу масалага аниқлик киритарар экан, қуйидагиларни маълум қилади:

 

Лазизбек Муллажонов бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттирмоқда. У мунтазам равишда халқаро допинг қоидаларига риоя қилган ва топширган барча синовларда салбий натижалар қайд этилган.

 

Жорий йилнинг 11-июнь куни Халқаро Тест агентлиги (ITA) томонидан спортчидан навбатдаги допинг тест олинган. Шу тест натижаларига кўра, организмда тақиқланган моддаларнинг излари аниқлангани ҳақида федерацияга расмий хат келиб тушган.

 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритарар экан, спортчимиз 2024 йил 19-ноябрь куни Фарғона шаҳридаги хусусий клиникада соч кўчириб ўтказиш бўйича тўрт босқичли жарроҳлик амалиёти ўтказган. Операциядан кейин клиника томонидан тавсия этилган дори воситаларининг айримларида тақиқланган моддалар бўлиши эҳтимоли мавжудлиги қайд этилган.

 

Ўзбекистон бокс федерацияси ва спортчининг ўзи ITAга барча зарурий ҳужжатларни тақдим этган. Ҳозирда расмий якуний қарор кутилмоқда.

 

Ўзбекистон бокс федерацияси ижтимоий тармоқларда тарқалган, гўёки спортчининг Париж–2024 Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилинади, деган хабарлар асоссиз эканини қатъий маълум қилади. Мазкур ҳолат Олимпия ўйинларидаги расмий натижага таъсир кўрсатмайди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Лазизбек Муллажоновнинг допинг масаласига оид тарқалган миш-мишларга расмий изоҳ берилди | Zamon.uz