Жаҳон

Лос-Анжелесда яна йирик ўрмон ёнғинлари бошланди

Бу Калифорнияда иссиқ ҳаво сабаб юз берган тўртинчи йирик ўрмон ёнғини ҳисобланади.

Лос-Анжелесда яна йирик ўрмон ёнғинлари бошланди

Калифорниянинг Вентура округида 7 август куни бошланган ўрмон ёнғини тез суръатларда қўшни Лос-Анжелес округига тарқалиб, минтақада юзлаб оилалар хавфсиз жойларга кўчирилмоқда. Ёнғин ҳозирги кунда кучли иссиқлик ва шамол таъсири остида давом этмоқда, вазият мураккаблашмоқда.

 

Фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш бўйича хизматлар томонидан 250 дан ортиқ от ўчирувчи, шунингдек 11 та самолёт ва 7 та вертолёт ёнғинни ботириш ишлари учун жалб қилинган.

 

7 август куни тушдан кейин Вентура округидаги ёнғин майдони тахминан 1 квадрат километрни ташкил қилган бўлса, кечга бориб у 20 квадрат километрга етди ва ҳозиргача кенгайишда давом этмоқда. Ёнғин Лос-Анжелес округи ҳудудларига ҳам ўтмоқда, натижада вилоятдаги баъзи автомобил йўллари вақтинча ёпилди.

 

8 август тонгида маҳаллий ҳокимият томонидан 2,5 минг аҳолининг эвакуацияси амалга оширилди, қўшимча 14 минг киши эса эвакуацияга тайёр туриш бўйича огоҳлантирилди. Ёнғин 700 дан ортиқ турар-жой ва бошқа иншоотларга хавф солмоқда. Эвакуация қилинганлар учун таълим муассасаларининг спорт заллари вақтинча бошпана сифатида ташкил этилди.

 

Расмий манбаларга кўра, ушбу ёнғин Калифорнияда сўнгги кунларда иссиқ ҳаво шароитида юз берган тўртинчи йирик ўрмон ёнғинидир. Майдон жиҳатидан у ўтган ҳафта Санта Барбара округи ҳудудида юз берган ёнғиндан кичикроқ бўлса-да, йил бошидан бери энг катта ёнғин ҳисобланади ва ҳозирга қадар тахминан 400 квадрат километрни қамраб олган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Лос-Анжелесда яна йирик ўрмон ёнғинлари бошланди | Zamon.uz