Жаҳон

10 ёшли ҳиндистонлик шахматчи рекорд ўрнатди

Бодҳана Сиванандан — аёллар орасида гроссмейстер устидан ғалаба қозонган энг ёш шахматчи бўлди.

10 ёшли ҳиндистонлик шахматчи рекорд ўрнатди

10 ёшли Бодҳана Сиванандан Буюк Британия шахмат чемпионатида тарихий натижага эришди. Шимоли-ғарбий Лондондан бўлган иқтидорли қиз финал босқичида 60 ёшли гроссмейстер Пит Уэллсни мағлуб этиб, бундай ютуққа эришган энг ёш аёл ўйинчи сифатида қайд этилди.

 

Сиванандан 10 ёшида бу маррани забт этди. Шу тариқа у америкалик Карисса Йипнинг рекордини янгилади — Йип 2019-йилда 10 йил 11 ой 20 кунлигида гроссмейстерни енгган эди. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) маълум қилди.

 

Ушбу натижадан сўнг Бодҳана халқаро аёллар устаси (WIM) унвонига эга бўлди. Бу аёллар учун махсус ажратилган “аёллар гроссмейстери” даражасидан бир поғона паст ҳисобланади. Шахматда энг олий даража эса — гроссмейстер бўлиб, ҳозирги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва дунё рейтингида 1-ўринда турган Магнус Карлсен шундай унвонга эга.

 

Қизнинг отаси аввалроқ BBC’га берган интервьюсида оилаларида ҳеч ким шахмат билан шуғулланмаганини айтган. Бодҳана эса 5 ёшида, пандемия даврида, отасининг дўстидан ҳадя сифатида келган ўйинчоқлар ва китоблар орасида шахмат тахтасини кўриб, қизиқиб қолганини сўзлаб берди.

 

“Мен шахмат доналаридан ўйинчоқ сифатида фойдаланмоқчи бўлгандим. Лекин отам менга уларни ўйинга ишлатишни таклиф қилди. Шундай қилиб мен шахматни ўрганишни бошладим”, — дейди у.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

10 ёшли ҳиндистонлик шахматчи рекорд ўрнатди | Zamon.uz