Ўзбекистон

Бухорода кўзи ожиз аёл қўшнисини пичоқлаб ўлдирди

Воқеадан олдин улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Бухорода кўзи ожиз аёл қўшнисини пичоқлаб ўлдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот хизмати маълум қилишича, Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 68 ёшли кўзи ожиз аёл қўшниси билан келиб чиққан жанжал оқибатида уни пичоқлаб ўлдирганликда айбдор деб топилди.

 

Суд материалларига кўра, марҳума кўп маротаба спиртли ичимлик истеъмол қилган ва айбланувчининг уйига ёрдам сўраб мурожаат қилиб келган. Юз берган воқеа чоғида улар биргаликда ичкилик истеъмол қилган ва ўзаро келишмовчилик натижасида можаро келиб чиққан. Айбланувчи жаҳл устида қўшнисига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган, оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

 

Суд жараёнида айбланувчи қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган. Жиноят Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан квалификация қилинди. Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 57-моддаси (жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар) инобатга олинган, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бухорода кўзи ожиз аёл қўшнисини пичоқлаб ўлдирди | Zamon.uz