Ўзбекистон

Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик ушланди

Бу хақда ДХХ Zamon.uz'га хабар қилди.

Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2005 ва 2006 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган вақтларида ушланди.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Узун туманида яшовчи, 2004 й.т. шахс ҳамда ажал оғусининг бюртмачиси ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланди.

 

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қозоғистон Республикасидан халқаро ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга кириб келган Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. шахсга тегишли юклар ўрнатилган тартибда текширилди.

 

Натижада мармар қуйма тош ичига яширилган 7 кг 902 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

 

Терговга қадар текширув давомида, наркокуръер моддий манфаатдорлик эвазига ушбу гиёҳвандлик воситасини Россия Федерациясининг Москва шаҳрида номаълум шахс томонидан телеграм бот орқали кўрсатилган манзилдан олиб, Ўзбекистондаги буюртмачига етказиб бериши кераклиги аниқланди.

 

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. фуқаро Ўрта Чирчиқ туманида ажал оғусини қабул қилиб олган вақтида ушланди.

 

Давлат хафсизлик хизматининг Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида афғонистонлик наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситаларини олиб, Фарғона вилоятида сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

 

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1964 й.т. аёл ва унинг 1993 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган ўғли қўлга олиниб, улардан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5 кг 878 гр “опий” ва 3 кг 922 гр “гашиш” моддалари ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кг 744 гр гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"