Жаҳон

Россияда камералар одамларнинг миллатини аниқлай бошлади

Санкт-Петербургда 50 минг камера одамларнинг умумий этник хусусиятларини фарқлай оладиган технология билан жиҳозланди.

Россияда камералар одамларнинг миллатини аниқлай бошлади

Санкт-Петербург шаҳрида юзни аниқлаш технологиясига эга бўлган видеокузатув камералар янги функциялар билан жиҳозланди. Ахборот технологиялари қўмитаси раиси ўринбосари Игор Никоновнинг маълум қилишича, 2025 йил март ойидан бошлаб 50 мингга яқин камера инсонларнинг Кавказ, Шарқий Осиё, Марказий Осиё, Осиё ва Европа қиёфаси, шунингдек, негроид ирқига хос белгиларига фарқ қила олиш имкониятига эга бўлди.

 

Расмийларнинг қайд этишича, ушбу тизим миллатни аниқ аниқлай олмайди, балки фақат умумий этник белгиларни ажрата олади. Мазкур имконият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мигрантлар кластерларини аниқлаш, ноқонуний яшаш жойларини кузатишда ёрдам бериши кўзда тутилган.

 

Шу билан бирга, қўмита вакиллари тажриба натижалари ҳақида якуний хулоса чиқариш учун ҳали эрта эканини таъкидлашди. Жиноятларнинг очилиши ва кузатув самарадорлиги бўйича статистик маълумотлар йил охирида эълон қилинади.

 

Мазкур ташаббус 2025 йил февралида кўтарилган бўлиб, давлат идоралари ўртасида кенг муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.